Яман Эрон билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақидаги ахборотни рад этди

Жаҳон 03 Октябрь 2015 1915

Яман ҳукумати Эрон билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақидаги ахборотни рад этди, деб хабар бермоқда Яман ҳукумати вакили Ражоҳ Бадийга иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.

“Эрон билан муносабатларнинг узилиши Яманнинг энг муҳим манфаатларига тўғри келмайди”, деб айтди Бадий.

Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Яман ҳукумати Эрон билан дипломатик муносабатларни тўхтатганини маълум қилгандилар. Тахминларча бу қарор Теҳрон хусийчиларни қўллаб-қувватлаши сабабли қабул қилинган.

Кўпроқ янгиликлар