Япония вакиласи Нао Хибино Тошкентда ўтказилган теннис турнири ғолиби бўлди. Турнирнинг ютуқ жамғармаси 227 минг долларни ташкил қилади.
Шанба куни жаҳон рейтингида 117-ўринни эгаллаб турган Хибино 6:2, 6:2 ҳисоби билан сайёранинг 137-ракеткаси Донна Векич устидан ғалаба қозонди. Ўйин 1 соат 12 дақиқа давом этди.
20 ёшли теннисчи WTA турнирларидан биринчи марта ғалаба қозониши.