2015 йилнинг биринчи ярми мобайнида Ўзбекистонда 900 минг турист бўлди. Бу ўтган йил шу даври кўрсаткичларидан 7 фоизга кўпроқдир.
Sputnik агентлигининг “Ўзбектуризм”даги манбаларига таяниб ёзишича, туристик хизматлар экспорти ҳажми 13 фоизга ошиб, 550 млн долларга етган.