Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги “Чегара билмас шифкорлар” халқаро гуманитар ташкилотнинг касалхонасига авиазарба берилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди. Бу ҳақда ташкилотда фаолият олиб борган манба хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, авиазарба натижасида ташкилотнинг 12 нафар ходими, 7 нафар пациент ва 3 нафар бола ҳалок бўлган. 39 нафар киши, жумладан, ташкилотнинг 19 ходими жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга кўра ҳалок бўлганлар сони 16 нафар этиб қайд этилган эди.