“Чегарасиз шифокорлар”: Афғонистондаги қатл тасодиф бўлмади

Жаҳон 04 Октябрь 2015 4981

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида “Чегарасиз шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилот офисига ҳаводан бомба ёғдирилиши тасодиф бўлмади. Бу ҳақда ташкилотнинг Италия бўлинмаси бош директори Габриэль Эминенте айтиб ўтди.

“Координаталаримизни барча билар эди, улар ҳарбий ҳаракатлар арафасида тасдиқланган эди. Охирги хабар 29 сентябрга дахлдор. Бу бизнинг одатий амалиётимиз: биз қаерда ва қандай ишлаётганимизда ҳамма билиши лозим”, - деди Эминенте.

Унинг таъкидлашича, шифохона бир соат мобайнида бир неча маротаба ўққа тутилган.
“Самолёт бомба ташлаб кетар, навбатдаги зарбани бериш учун яна қайтиб келар эди”, - тушунтирди тиббиёт арбоби.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг Қундуздаги авиазарбалар оқибатида зарар кўрган шифохонасида 12 нафар шифокор ва 7 нафар бемор ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 17239 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69318 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37572 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 7581 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2797 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3202 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар