“Чегарасиз шифокорлар” халқаро ноҳукумат гуманитар ташкилоти Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги пункти бомбардимон қилиниши муносабати билан бу ишни амалга оширишда айбланаётган халқаро коалициядан ҳисобот талаб қилмоқда. Бу борадаги баёнот ташкилотнинг сайтига жойлаштирилди.
“Барча белгилар айни пайтда ҳужум халқаро коалиция кучлари томонидан амалга оширилганини кўрсатиб турибди”, - дейилади хабарномада.
Таъкидланишича, коалиция ҳужум чоғидаги хатти-ҳаракатларини очиб берувчи ҳужжат тақдим этиши лозим.
Шунингдек, бу борада мустақил суриштирув ўтказиш зарурати қайд қилиб ўтилди.