“Мучжигэ” тайфунининг яқинлашиши муносабати билан Хитойда хавфсизликнинг энг юқори даражаси жорий қилинди

Жаҳон 04 Октябрь 2015 2308

“Мучжигэ” (хитойчасига “Цайхун”) тайфунининг яқинлашиши муносабати билан Хитойда хавфсизликнинг энг юқори – “қизил” даражаси жорий қилинди. Яқин соатлар ичида довул Гуандун қирғоғига етиб келиши кутилмоқда. У, шунингдек, Хайнань ва Гуанси-Чжуан мухтор туманигача етиб келиши айтилмоқда.
Тайфун етиб борган Филиппинда жиддий йўқотишлар келтириб чиқарди. Айни пайтда ушбу давлатда 121 нафар балиқчи дом-дараксиз кетгани айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар