АҚШда мактаб фестивалида темир-бетон соябон қулаб тушди

Жаҳон 04 Октябрь 2015 1937

АҚШнинг Айредел шаҳрида (Шимолий Каролина штати) мактаблараро мусиқа фестивалида темир-бетон соябон қулаб тушди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Оқибатда 25 киши жароҳат олган.

Воқеа 3 октябрда маҳаллий вақт билан соат 14:15 да (Тошкент вақти билан 23:15 да) юз берган. CBS News телеканалининг маълум қилишича, соябон унинг устунларидан бирига юк машинаси келиб урилгандан кейин қулаб тушган. Фалокат пайтида соябон остида  фестиваль иштирокчилари бўлган.

Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган, улардан бирининг аҳволи жуда оғирлиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, тадбирда 30 та мактабдан мусиқа жамоалари иштирок этиши керак бўлган, бироқ бир нечта гуруҳ ёмғирли об-ҳаво туфайли унда иштирок этишдан воз кечган. Фожиа туфайли фестиваль бекор қилинди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66706 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36853 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 275 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 210 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2161 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 586 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 363 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1246 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1924 Жамият
Кўпроқ янгиликлар