АҚШ полициячилари АҚШнинг Калифорния штатидаги Туоломни шаҳрида 4 нафар ўсмирни ўзлари ўқийдиган мактабга ҳужум қилишга тайёргарликда гумон қилиб ҳибсга олди, деб хабар бермоқда The Orange County Register нашри.

Маҳаллий шериф вакилларининг маълум қилишича, сентябрь охирида ўқувчилар ўз синфдошларининг мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига ҳужум қилмоқчи бўлаётганликлари ҳақида полицияга хабар берганлар. Полиция шундан кейин ўсмирларнинг қурбонлари бўлиши керак бўлган ўқитувчилар ва ўқувчилар рўйхатини қўлга киритган.

Айни пайтда ҳибсга олинганларнинг шахслари маълум қилинмаяпти.

Аввалроқ Ореган штатидаги Умпква коллежида талабалардан бири ўзи ўқийдиган синфда отишма уюштирганди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган. Кейинроқ 26 ёшли қотилнинг уйидан 13 та ўқотар қурол топилган, коллежга эса 5 та тўппонча ва милтиқ билан келгани маълум бўлган.