Сурия президенти Башар Асад АҚШ ва халқаро коалиция кучлари ИШИДга зарба беришни бошлаши самарасиз кетгани, боз устига жангарилар ўз сонлари ва ҳудудларини кенгайтиришганига муваффақ бўлганини айтиб ўтди. У бу ҳақда 4 октябрь, якшанба куни Эроннинг “Хабар” телеканалидаги чиқиши пайтида айтиб ўтган. Бу суҳбат YouTube га ҳам қўйилган.

Унинг таъкидлашича, жаҳондаги бирор мамлакат террорчилар билан келишув олиб бормайди. Асаднинг сўзларига кўра, Россия, Сурия, Ироқ ва Эрондан иборат коалиция муваффақият қучиши керак, акс ҳолда Яқин Шарқни улкан ҳалокат кутиб турибди. Сурия раҳбари мамлакатда Россия операцияси қачонгача давом этишини маълум қилмаган.
Бундан ташқари, Сурия президентининг айтишича, лавозимидан кетиши мамлакат инқирозига ёрдам берганида, у аллақачон бу ишни қилган бўларди.