Сурия президенти Башар Асаднинг айтишига кўра, террористлар ва Ғарб давлатлари бир хил иш қилишмоқда, деб хабар бермоқда SANA.

“Ғарб гўё ўзини инсонпарварлик фожиасидан қалби ларзага тушгандек тутмоқда, аслида эса бу фожиаларнинг асосий сабабчилари ўзларидир”, — деди Асад.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ва юзага келган айрим вазиятларда шу сабабдан ҳам яхшиланиш бўлмаяпти.

Яна у шуни алоҳида таъкидладики, “қочоқлар масаласининг оғриқли томони ҳам шунда: Ғарб ёки европаликлар суриялик қочоқларни бир қўллари билан отиб, иккинчи қўллари билан уларни боқяпти”.