ИШИД террорчи гуруҳи 3 октябрь куни Бангладешда ўлдириб кетилган Япония фуқароси учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, 66 ёшли Кунио Хироши Бангладешга Непалдан келган эди. Кеча унга қарата уч марта ўқ узилди. Мотоциклларда келиб, японияликни ўраб олган уч нафар террорчи унга қарата бирданига ўқ узган.
Жиноятда гумон қилинаётган 4 киши қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.