Сурия ҳукумати раҳбари Башар Асаднинг маълум қилишича, террористларнинг асосий раҳбарлари европаликлар бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда SANA хабар бермоқда.

У эрон журналистлари саволига жавоб берар экан, терроризмни қўллаб-қувватлаётган давлатларни маълум қилиши ҳақида айтиб ўтган. Аммо айнан қайси давлат эканлигига аниқлик киритмаган.

“Шуниси қизиқки, террористларнинг аксарияти, мусулмонлар, янада аниқ айтадиган бўлсак, араблардир. Аммо уларнинг бошлиқлари европаликлардир. Катта эҳтимол билан Шимолий Европадан”, — деб қўшимча қилган Сурия раҳбари.