Бельгиянинг собиқ ташқи ишлар вазири, савдо бўйича собиқ еврокомиссар Карел де Гюхт Антверпеннинг айрим ҳовузларида буркини (мусулмон аёллар чўмилиш кийим) кийишга ўрнатилган тақиқларга ошкора муносабатини билдириб, жамоатчилик орасида баҳсларни келтириб чиқарди.

Бундай тақиқ ўрнатилиши муносабати билан шаҳарда яшовчи аёллардан бири дискриминацияга қарши кураш федерал марказига ариза билан чиқди.

“Агар бундай давом этса, ғарблик аёллар мусулмонларни хафа қилмаслик учун ҳовузда бикини кия олмай қолади”, - деди Гюхт, бу воқеа юзасидан Het Laatste Nieuws нашрига муносабат билдирар экан.

Унинг бу сўзлари кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Бельгияда яшовчи 11.2 млн аҳолининг 600 минг нафарини мусулмонлар ташкил қилади.