ИШИД гуруҳи жангариларини масофадан туриб йўқ қилиш мақсадида Буюк Британия 20та учувчисиз аппарат харид қилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон The Telegraph нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Айни пайтда бизларда 10та Reaper тоифасидаги дрон бор, - деди у. – Биз уларни модернизация қилинган ускуналар билан алмаштирамиз. Protector тоифасидаги дронларда икки баробар кўпроқ харид қиламиз”.