Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг Сурияда бошлаб юборган операциясини хато деб баҳолайди. Бу ҳақда AFP агентлиги ёзмоқда.

“Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари куракда турмайди. Афсуски, Россия жиддий хатога йўл қўймоқда”, - деди у.

Илгарироқ Эрдўған Путин билан ушбу масалани муҳокама қилиш ниятини билдирган эди.