Франциядаги тошқин оқибатида Франсуа Олланднинг отасининг уйи сув остида қолди, деб хабар беради ТАСС.

Бу ҳақда жала остида қолган ҳудудларга ташриф буюрар экан президентнинг ўзи журналистларга айтиб ўтди.

“Хабарингиз бор, бу туманда менинг отам ва бошқа қариндошларим яшашади. Ҳайриятки, уларнинг ўзи жабрланишмади. Фақатгина отамнинг уйи сув остида қолди”, — деди Олланд.