Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула қишлоғида содир бўлган ер ўпирилиш қурбонлари сони 56 кишига етди. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.
Кўнгилли ўт ўчириш бригадаси вакили Хулио Санчезнинг сўзларига қараганда, айни пайтда 600 киши дом-дараксиз йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Ер кўчиши оқибатида 125 уй вайрон бўлди.