АҚШнинг Жанубий Каролина штатида довул оқибатида юзага келган тошқинлар туфайли президент Барак Обама бу ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Президент фармойишида федерал агентликлар давлат хизматларининг зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштириб бориши зарурлиги таъкидланди.