Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Россиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатлар бошлаш ҳақидаги қарорини “мудҳиш хато” деб атади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Улар ўша қассоб Асадни қўллаб-қувватламоқда, бу улар ва бутун дунё учун қўрқинчли хатодир. Бу минтақани янада беқарор қилиб қўяди”, - таъкидлади сиёсатчи.
Унинг фикрича, Россия самолётларининг аксар зарбалари ИШИД назорати остида бўлмаган ҳудудларга берилмоқда.