Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (28.09-04.10) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Ҳиндистон тарихида биринчи марта ўз обсерваториясини фазога учирди>>

Ҳиндистон мультидиапазонли Astrosat космик обсерваториясини муваффақиятли равишда фазога учирди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.

Путин: собиқ Иттифоқ давлатларида баҳслар инқилоб билан ҳал қилинмайди>>

Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги давлатлардаги ички сиёсий масалаларни инқилоб йўли билан ҳал қилиш нотўғри йўлдир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Толибон Қундуз шаҳар майдонига ўз байроғини ўрнатди>>

Толибон ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги туманларга ҳужум қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда ToloNews телеканали хабар берди.

БМТ Бош Ассамблеяси: Путиннинг беш асосий тезиси>>

БМТ Бош Ассамблеясининг 70-саммитидаги чиқишида Россия президенти Владимир Путин замонавий дунё олдида турган асосий масалаларни тезисли тарзда ифодалаб берди.

Путин ва Обаманинг учрашуви 1,5 соатдан ортиқроқ давом этди>>

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси доирасида икки томонлама учрашув ўтказилди.

БМТ Бош Ассамблеянинг 70-сессияси: Ким нима таклиф қилди?>>

28 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 70-сессияси доирасидаги энг муҳим воқеалар бўлиб ўтди.

Порошенко Россия Украинага қарши уруш олиб бораётганини иддао қилмоқда>>

Украина президенти Пётр Порошенко Россия Украинага қарши уруш олиб бораётганини иддао қилмоқда. Порошенко бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқи давомида айтиб ўтди.  

Германия: G7 БМТ қочқинларга ёрдам кўрсатишига 1.8 млрд доллар ажратади>>

“Кучли еттилик” гуруҳи давлатлари ЕИ ва Форс кўрфазидаги ҳамкорлари билан келишган ҳолда БМТ қочқинларга ёрдам кўрсатишига 1.8 млрд доллар ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штаймайер баёнот берди.

Назарбоев Обама билан учрашди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Барак Обама билан учрашди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Путин Федерация кенгашидан Россия қуролли кучларини хорижда қўллашга рухсат олди>>

Россия президенти Владимир Путин Федерация кенгаши муҳокамасига қуролли кучлар контингентини хорижда қўллашга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш ҳақидаги таклифни киритди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Асад Путинга ёзган хатида ҳарбий ёрдам сўради>> 

Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путинга йўллаган мактубида ундан ҳарбий ёрдам сўради. Бу ҳақда Сурия президентининг матбуот хизматига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ ва Саудия Арабистони Асадни қўллаб-қувватлашга кўнмади>>

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Нью-Йоркда иттифоқчилари билан музокаралардан сўнг Путиннинг таклифини “пахтавон ўқ узиш”га тенглаштирди.
“Россия ҳамда унинг ҳаммаслакларига ҳурматимни изҳор қилган ҳолда шуни айтишим лозимки, Асаднинг Сурияда келажаги йўқ, - деди у.

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда авиазарбалар беришни бошлаганини тасдиқлади>> 

Россия ҳарбий-коинот кучлари самолётлари Сурия ҳудудида “ИШИД” жангариларининг позицияларига авиазарбалар беришни бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди, деб хабар бермоқда “Россия 24” телеканали.

Пентагон Россиянинг Суриядаги операциясини “оловга ёғ қуйиш”га тенглаштирди>>

Россиянинг Сурия ҳудудида ИШИД гуруҳига қарши бошлаган ҳарбий амалиётлари ушбу мамлакатда ҳокимият алмашишини кўзда тутмаганлиги боис аксилсамарадорлик намоён этмоқда, деб ҳисоблайди АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

ОАВ: Афғонистон армияси Қундузни озод қилди>> 

Афғонистон қуролли кучлари Толибон ҳаракати томонидан эгаллаб олинган Қундуз шаҳрини озод қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қирғизистон қўшниларини диалогга чақирди>>

Бугунги кунда Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасида савдо, иқтисодиёт, чегаралар, энергетика, сувдан фойдаланиш, транспорт алоқалари, экология ва иқлим ўзгариши масалаларида музокаралар олиб боришга қаратилган майдон яратиш энг муҳим эҳтиёжга айланди.

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлиги маълум қилинди>>

Эрон футбол лигасининг расмий вакили Модтаби Шарифий футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг 8 ўйинчиси эркак эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Reuters: 7та давлат Россияни ИШИДга қарши курашга диққат қаратишга чақирди>>

Вашингтон ва унинг халқаро коалиция бўйича иттифоқчилари эълон қилган қўшма баёнотда Россия Сурия мухолифати позицияларига зарба беришни тўхтатиб, ИШИДга қарши курашга бутун диққат-эътиборни қаратишга чақирилди. Ҳужжат Туркия ТИВ сайтида жойлаштирилди.

АР: Пентагон Сурия мухолифатини ҳимоя қилиш ҳақида ўйламоқда>>

Пентагон АҚШ томонидан тайёрланиб, мухолифат таркибига қўшилган гуруҳларни ҳарбий ҳимояга олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Париждаги “Норманд тўртлиги” учрашувидан онлайн>>

“Норманд тўртлиги” давлатлари (Германия, Франция, Россия, Украина) раҳбарлари бугун Парижда учрашмоқда. Елисей саройида Ангела Меркель, Франсуа Олланд, Владимир Путин ва Пётр Порошенко 2 кун давомида Украина инқирози юзасидан музокаралар олиб боради.

«Грин кард» тақдим этувчи DV-2017 лотереяси бошланди>> 

АҚШ Давлат Департаменти 2017 йил «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар - DV» (Грин Кард) Дастурига рўйхатга олиш даври 2015 йил 1 октябрдан 2015 йил 3 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди. DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак.

ОАВ: ОПЕК президенти коррупцияда айбланиб қўлга олинди>>

Нигериянинг собиқ нефть вазири, ОПЕК президенти Диезани Алисон-Мадуэке Лондонда коррупция ва ноқонуний пулларни легаллаштиришда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Нигериянинг Premium Times нашри ёзмоқда.

Порошенко Киев 3 октябрдан Донбассдан енгил қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетишини маълум қилди>>

Украина президенти Пётр Порошенко Украина Донбассда қарама-қарши томонлар тўқнаш келган чизиқдан калибри 100 мм дан кичик бўлган қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетишини маълум қилди. Бу ҳақда “Украинская правда” твиттерида маълум қилинди.

ОАВ: ОПЕК президенти коррупцияда айбланиб қўлга олинди>>

Нигериянинг собиқ нефть вазири, ОПЕК президенти Диезани Алисон-Мадуэке Лондонда коррупция ва ноқонуний пулларни легаллаштиришда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Нигериянинг Premium Times нашри ёзмоқда.

БМТ бош қароргоҳида биринчи марта Фаластин байроғи кўтарилди>>

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида биринчи марта Фаластин давлати байроғи кўтарилди. Шу муносабат билан мажмуанинг соҳилбўйидаги “пушти” боғида бўлиб ўтган маросимда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун иштирок этди.

“Чегарасиз шифокорлар”: Афғонистондаги қатл тасодиф бўлмади>>

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида “Чегарасиз шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилот офисига ҳаводан бомба ёғдирилиши тасодиф бўлмади. Бу ҳақда ташкилотнинг Италия бўлинмаси бош директори Габриэль Эминенте айтиб ўтди.

Гватемаладаги ер ўпирилиши қурбонлари сони 79 кишига етди>>

Гватемаланинг Санта-Катарина-Пинула қишлоғида содир бўлган ер ўпирилиш қурбонлари сони 79 кишига етди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

ОАВ: ИШИД жангарилари авиазарбалар туфайли қариндошларини Ироққа эвакуация қилмоқда>>

Ливаннинг Al Akhbar газетасида ёзилишича, ИШИД гуруҳи жангарилари Россия самолётларининг Раққага ҳужумидан сўнг қариндошларини эвакуация қила бошладилар.