Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (28.09-04.10) рўй берган энг муҳокамабоп хабарларини такроран ҳавола этамиз.

Порошенко Донбассда урушнинг ҳар бир куни Украина учун қанчага тушаётганини айтди>>

Украина президенти Пётр Порошенко Украина Донбассдаги уруш туфайли кунига 5 млн доллар йўқотаётганини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.

Эрон “Муҳаммад – Аллоҳнинг элчиси” фильмини Оскар мукофотига номзод қилиб кўрсатди>>

Эрон режиссёр Мажид Мажидийнинг “Муҳаммад – Аллоҳнинг элчиси” фильмини Оскар мукофотига номзод қилиб кўрсатди. Фильм “Чет тилидаги энг яхши фильм” номинацияси бўйича кўриб чиқилади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди>>

Душанба, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси расмий сайтида маълум қилинди.

Тошкентда тухум нега қимматлашди?>>

Сўнгги ярим ой ичида Тошкент дўконларида тухумнинг нархи 300-400 сўмга ошиб кетди. Кейинчалик нархлар хиёл тушган бўлса ҳам, улар ҳанузгача мўътадил эмас.

Биометрик паспортлар олишга 90 кундан оз вақт қолди>>

Маълумки, Ўзбекистонда биометрик паспортлаш тизимига 2015 йилнинг охирига қадар ўтиш белгиланган. Айни кунларда бу мухлат якунига етишига 3 ойдан бироз кўпроқ вақт қолмоқда. Фурсатнинг қисқариб бораётгани аҳолини хавотирга солиб, турли саволларга сабаб бўлмоқда.

Интернетда “Spark” автомобилининг “Ravon” бренди остида чиқарилган суратлари пайдо бўлди>>

Фейсбукда “Водители Ташкента” гуруҳида “Spark” автомобилининг “Ravon” бренди остида чиқарилган суратлари пайдо бўлди.

Путин: Ғарб нималар қилиб қўйганини энди тушундими?>>

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеяси саммитидаги чиқишида Ғарб давлатларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада АҚШ билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари анархия ва урушни келтириб чиқарди.

Абитуриентларни ўқишга киритиш баҳонасида одамларни чув тушириб юрган фирибгарлар фош этилди>>

Тошкентда абитуриентларни ўқишга жойлаштириб қўйиш баҳонасида одамларни алдаб пулини олиб юрган фирибгарлар Носир Жўрабоев ва Низом Алимовлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси ёзмоқда.

Назарбоев БМТнинг бош офисини Осиёга кўчиришни таклиф қилди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида дунёда тинчликни таъминлаш ва ядродан холи дунёни яратишни таклиф қилди.

Путин: АҚШ Янукович душманларига 5 млрд доллар сарфлади>>

АҚШ Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг душманларини қўллаб-қувватлашга 5 млрд доллар сарфлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида айтиб ўтди.

25 октябрдан Украина авиакомпаниялари Россия ҳаво ҳудудидан фойдалана олмайди>>

Россия транспорт вазирлиги Росавиацияга Украина авиакомпанияларига 25 октябрдан бошлаб улар РФ ҳаво ҳудудидан ўта олмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш йўллашга кўрсатма берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

The Times: Сурия Россия бомбаларини ИШИДга эмас, исёнчиларга қарши ишлатмоқда>> 

Сурия президенти Башар Асад қўшинлари Россиядан келтирилган қурол-аслаҳаларни исёнчи гуруҳларни бомбардимон қилиш учун ишлатмоқда, деб маълум қилди The Times нашри.

Фарҳод Толипов: ИШИДда Марказий Осиёга экспансия уюштирадиган салоҳият йўқ>> 

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толипов, EurasiaDaily нашрига берган интервьюсида ИШИДнинг Марказий Осиёдаги истиқболларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 2006 йилдан 2014 йил 1 сентябргача 12 бараварга оширилди>> 

Юртимизда педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича изчил амалга оширган ишлар натижасида ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи 2006 йил 1 сентябрдан 2014 йил 1 сентябргача 12 бараварга оширилиб, устама ва қўшимчалар билан бирга ўртача иш ҳақи 1 млн. 235 минг сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами муносабати билан “Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Чуркин Обаманинг БМТ биносида “хўжайинчилик” қилганидан норози>>

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин АҚШ президенти Барак Обаманинг ташкилот биносида “хўжайинчилик” қилганидан норозилигини билдирди. У террорчиликка қарши кураш масалаларига бағишланган саммитда Косово вакилларининг иштирок этишига шундай муносабат билдирди.

Шепелев Фрискенинг ҳисобидан уй қургани маълум бўлди>>

Россиялик марҳум хонанда Жанна Фрискенинг отаси Владимир журналистларга оилада давом этаётган жанжал ҳақида гапириб берди.
Владимир Фриске хонанданинг турмуш ўртоғи Дмитрий Шепелев билан келиша олмаяпти. Улар орасидаги келишмовчилик матбуотда кенг ёритилмоқда.

Мирза Азизов: санъат сиёсатга аралашмасин деганлар адашади>>

Актёр ва режиссёр Мирза Азизов “Санъат сиёсатга алоқадор бўлмаслиги керак” деган тезисга қарши чиқди.

"Ипподром" бозори акциялари сотувга қўйилади>>

Халқ орасида кўпроқ “Ипподром” бозори номи билан машҳур Chilonzor buyum savdo kompleksi АЖнинг қўшимча эмиссия акцияларининг биржа очиқ савдолари бўлиб ўтади. Шу Ўзбекистон президентининг 28 апрелдаги 2340-сонли қарори 2-иловасига мувофиқ амалга оширилмоқда

ОАВ: Ўзбекистонда интернет ҳатто Қирғизистондагидан ёмон ишлайди>>

“Новости Узбекистана” мухбири Игорь Решетников ўзининг янги мақоласида Наманганда интернет хизматлари кўрсатиш сифати паст даражада эканлигини айтди.
“Наманган аҳолиси Халқаро тўрга уланганида кўп қийинчиликларга учрайди: қотиб қолади ёки тезлиги паст, - дейди у.

WSJ: Путин Сурияда ўзи севган тактикани қўлламоқда>>

Россиянинг Суриядаги авиазарбалари АҚШ учун кутилмаган ҳол бўлди ва Ғарб сиёсатчиларининг кескин норозиликларига сабаб бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Қозоғистонлик имом жинсий алоқа солиғи ҳақида: шариатда хиёнат ўлим билан жазоланади>>

Қозоғистоннинг Оқтепасидаги руҳонийлар Мусулмонлар иттифоқи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Мусулмонлар қўмитасининг жинсий алоқа солиғини жорий қилиш ҳақидаги таклифидан ҳайратда. Имомларнинг фикрича, шахсий ҳаётга суқилиб кириш мумкин эмас, хиёнат эса, шариатга кўра, ўлим билан жазоланади.

Сиёсатшунос: эски Сурияни бошқа кўрмаймиз>>

Сурия президенти Башар Асад Россиядан ҳарбий ёрдам сўраганидан сўнг Кремль етакчиси Владимир Путин Федерация кенгашига мамлакат қуролли кучларини чет элда қўллашга рухсат олди. Бунинг натижасида кечанинг ўзидаёқ Россия авиацияси Сурияда ҳарбий амалиётларни бошлаб юборди.

“Известия”: миграция хизмати хорижликлар учун иш патентларини муддатсиз қилиб қўяди>>

Россия федерал миграция хизмати янги қонун лойиҳаси доирасида хорижлик ишчиларни доимий равишда рухсатномани узайтириш мажбуриятидан халос қилмоқчи, деб хабар беради “Известия” газетаси.

Оқ Уй: Россия Сурия туфайли халқаро изоляцияга тушиб қолиши мумкин>>

АҚШ расмийлари Суриядаги хатти-ҳаракатлари туфайли Россия халқаро майдонда яккаланиб қолиши мумкинлигини айтмоқда. Бу ҳақда Оқ Уй расмий вакили Жош Эрнестга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Хасталикдан вафот этган болакай ота-онасига хайрлашув мактубини қолдирди>>

Ўтган ҳафта Жоржия штатида амёбиаздан вафот этган болакай ота-онасига ғамгин мактуб қолдирди. Бу ҳақда GulfNews нашри хабар бермоқда.

Қирғизистонда 5 ёшли бола қўшни ўсмир томонидан ваҳшийларча ўлдирилди>>

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Араван туманида истиқомат қилувчи 15 ёшли бола яшайдиган уй томорқасидан 5 ёшли боланинг жасади аниқланган. Унинг ўлимидан гумондор сифатида 9-синф ўқувчиси қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими бош бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбаев хабар берган.

Жонли эфир вақтида Fox репортёрини машина уриб юборди>>

Fox Sports телеканали мухбири Дэвид Медрано Морани жонли эфир вақтида автомобиль туртиб юборди. Ҳодиса Мексикадаги Гвадалахара аэропортида Мора Chivas ва Club America футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув ҳақида хабар берилаётган вақтда содир бўлди.

MY5 телеканали эфири машҳурларга тўлдирилиши профессионал журналистларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда>> 

MY5 телеканали янги мавсумдаги аксарият лойиҳаларига бошловчилар сифатида машҳур қўшиқчилар ва актёрларни таклиф қилаётгани телеканалда ишлаётган профессионал журналистнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.