Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (28.09-04.10) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ижтимоий тармоқлардан репортажлар: «Қизил супер Ой»>>

28 сентябрга ўтар кечаси Евросиёнинг ғарбий қисми, Шимолий Африка ҳамда Шимолий ва Жанубий Американинг шарқий қирғоқлари аҳолиси ноёб астрономик ҳодисалари — «супер Ой» ва унинг тўлиқ тутилиши ҳолатини кузатишди. Ой сатҳига Ер соясининг тушиш натижасида у бир муддат қизил рангда қизил тус олди.

Мексикалик 2 балиқчи ҳалокатга учрагач, 4 кун давомида музлаткичда жон сақлади>>

Мексикалик ҳарбийлар 4 кун олдин йўолиб қолган икки балиқчини очиқ денгизда музлаткич ичига кириб олган ҳолда сузаётган алфозда топиб олишди. Бу ҳақда Noticias MVS хабар берган.

Астанада тўй кортежи йўлда ҳаракатланиш қоидаларини жиддий равишда бузгани аниқланди>>

Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларига умуман амал қилмаган машиналар гуруҳи мобил камераларнинг эътиборига тушган.

Австралияда қирғоқнинг бир қисми сув остига кетди>>

Австралияда кемпинг ўрнида ер ўпирилиши оқибатида қирғоқнинг бир қисми сув остига кетди. Бу ҳақда Stuff.co сайти хабар берди.

iPhone’нинг янги моделлари 3 кун ичида рекорд даражада сотилди>>

Янги iPhone 6s ва iPhone 6s Plus моделларининг сотилиш даражаси 3 кун ичида барча рекордларни янгилаб, 13 млн донага етди. Сотувлар 25 сентябрь куни бошланган эди.

Google Ўзбекистонни танлади>>

2015 йилнинг феврал ойида Американинг Google Inc. корпорациясининг Янги технологиялар ва Google ишланмаларини ривожлантириш Олий Департаменти ўз ишланмалари учун янги истиқболли ҳудудларни ўзлаштиришга қарор қилди. Шу мақсадда Google корпорациясининг идораси Истанбулда жойлашган Яқин ва Узоқ Шарқ, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари бўйича йирик ритейлери - General Mobile потенциал бозорларни қидиришни бошлади. 

Мусулмонлар энг кўп яшайдиган давлатлар рўйхати тузилди>>

Американинг Вашингтон илмий-текшириш марказининг маълумотларига кўра, ҳозирда Ислом динига эътиқод қилувчилар 1,6 миллиард нафардан ортиқ бўлиб, сайёрамизнинг 23 фоиз аҳолисини ташкил қилади. 

Қозоғистондаги тўйда дугоналар келиннинг гулдастаси учун тортишиб кетишди>>

Интернетда тарқалган видеода Қозоғистонда бўлиб ўтган тўйда келин ўзининг турмушга чиқмаган дугоналарига гулдаста улоқтириши тасвирланган. Келин ортида турган дугоналарига отган гулдаста ерга тушади ва уни қизлардан бири олади. Бироқ кеча бошловчиси биринчи уринишда гулдаста ерга тушгани, уни ҳавода илиб олиш лозимлигини айтиб, келиндан яна бир марта гулдастани улоқтиришини сўрайди. 

БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳидан фоторепортаж>>

Нью-Йоркнинг Манҳэттон оролидаги БМТ бош қароргоҳи, бу – халқаро ҳудуд ҳисобланган, умумий майдони 70 минг квадрат метрдан ортиқ бино комплексидир. 

Лукашенко БМТ Ассамблеясига ўзининг 11 ёшли ўғлини ҳам делегат сифатида олиб борди>>

БМТнинг Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этиш учун Беларусь Республикаси делегацияси таркибидан мамлакат президенти Александр Лукашенконинг ўғли 11 ёшли Николай ҳам ўрин олган.

Мини-автомат уй шароитида кока-кола тайёрлайди>>

Keurig компанияси Coca-Cola билан ҳамкорликда уй шароитида ҳақиқий кока-кола тайёрлайдиган автоматлар ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар берди BuzzFeed.

Билл Гейтс яна бир бор Forbes талқинидаги энг бой кишилар рўйхатини бошқармоқда>>

Microsoft асосчиси Билл Гейтс 22-марта АҚШнинг энг бой 400 одами рўйхатини бошқариб келяпти. Forbes нинг ҳисоб-китобларига қараганда миллиардернинг пуллари олдингига қараганда 3,2 млрд долларга камайган. Ҳозирда Гейтснинг ҳисобида 76 млрд доллар маблағ бор.

Тошкентда Galaxy Note 5 смартфони 3,7 миллион сўм нархда сотилмоқда>>

Samsung компаниясининг шу йилнинг 13-августида расман намойиш этилган фаблети – Galaxy Note 5 пойтахт бозорларида сотилиши бошланди.

Касильяс ЕЧЛда ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди>> 

"Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс “Челси”га (2:1) қарши кечган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.

Австралиядаги энг мўйдор қўй жаҳон рекордини ўрнатди>>

Австралиядаги энг мўйдор қўй Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда The Canberra Times нашри хабар бермоқда.

Credit Suisse дунёнинг энг кучли қуролли қўшинлари рўйхатини эълон қилди>> 

Швеция молиявий экспертлари гуруҳи Credit Suisse дунёнининг кучли армиялари рўйхатини эълон қилди. Бунда АҚШ армияси биринчи ўринни, Россия армияси иккинчи ва Хитой армияси учинчи ўринни эгаллади. 

БМТ Бош ассамблеясида Молдова бош вазирини Путин билан янглиштириб қўйишди>>

БМТ Бош ассамблеясида давлатлар етакчиларини кутиб олиш вақтида кулгули ҳолат юз берди: БМТ бош қароргоҳи ходимлари Молдова бош вазири Валерий Стрелецни Россия президенти Владимир Путин билан янглиштириб қўйишди. 

Google.com домени 12 долларга сотиб олинди>>

2015 йилнинг 28 сентябрь куни Google собиқ ходими Санмай Вэд Google Domains хизмати орқали Google.com доменини қидирувга берди. Айни шу вақтда домен ҳеч кимга тегишли бўлмаган, дея хабар берди Business Insider.

Жаҳондаги энг узун ва ўта қўрқинчли шиша кўприк>>

Хитойда қурилган ер юзидаги энг узун шиша кўприк ҳар қандай довюрак кишини ҳам чўчитиб юборади. Тасаввур қилиб кўринг, 180 метр чуқурлик устида қад ростлаган кўприкка оёқ босишингиз ҳамоно, шиша кўприк орқали ўша чуқурликка кўзингиз тушади. Бу ҳам даҳшат, ҳам битмас-туганмас завқ!

Ўзбекистонда Skype ва бошқа мессенжерлар одатий тартибда фаолият кўрсатмоқда>>

Ўзбекистон ҳудудида «Ўзбектелеком» компанияси провайдерлари профилактика ишлари якунланиб, 2 октябрь кунидан оммавий мессенжерлар (Skype, Viber, Telegram ва бошқ.) барқарор ишлашни бошлади.

2016 йилда Япония йўлларига ҳайдовчисиз таксилар чиқади>>

Япония ҳукумати 2016 йилдан ҳайдовчисиз таксиларни синовдан ўтказиш дастурини ишга туширади, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Тошкент смартфон бозорида iPhone 6S сотилмоқда>> 

Бутун дунё бўйича сотувга чиқарилганига сал кам бир ҳафта тўлгач, Ўзбекистонда ҳам Apple iPhone 6S смартфонлари сотила бошланди. Янги аппарат дизайни ўтган йилги iPhone 6дан деярли фарқ қилмайди, фақат ранг-туси бироз фарқланади (Rose gold ранги янгилик бўлди).

Мичиганлик фермер буғдой даласида мамонт суягини топиб олди>>

Мичиган штатида яшовчи Жеймс Бристл исмли фермер ўзига тегишли буғдой даласида ишлаётганида мамонтга тегишли 1 м узунликдаги суякни топиб олди. Бу ҳақда ABC портали ёзмоқда.

Нидерландияда улкан океан тўлқинлари генератори яратилди>> 

Нидерландиялик муҳандислар 4.5 м баландлик ва 5 м кенгликка эга сув тўлқинлари ярата оладиган тажрибавий комплекс яратишга муваффақ бўлишди. Олимларнинг айтишича, генератор ёрдами океан тўлқинларининг муқобилларини яратиш мумкин бўлади.

Си Цзиньпинь Цукербергга қизини хитойча исм билан номламасликни тавсия этди>> 

Facebook асосчиси Марк Цукерберг Хитойга ташрифи чоғида ХХР раиси Си Цзиньпинь билан учрашди. Учрашув пайтида Цукерберг ўз қизини ихтиёрий равишда хитойча исм билан номлашни истаётганини айтган. Унга жавобан Хитой етакчиси “йўқ” деб жавоб берган. Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда.

Жазоир терма жамоаси дарвозабони Зидан финтини бажарди>>

“Белуиздад” клуби дарвозабони Малик Аселлоҳ ички чемпионат ўйинларидан бирида ўз дарвозаси яқинида Зиданнинг финтини муваффақият билан амалга оширди.