Охирги йилларда АҚШ бошқа давлатлар учун жангчилар тайёрлаб беришга миллиарлаб доллар сарфлади, аммо бу йилларда тайёрланган гуруҳлар барча жабҳаларда мағлубиятга учрамоқда. Бу The New York Times нашрида таъкидланди.

Мақола муаллифининг фикрича, бу ҳолат нафақат тайёргарлик дастурининг мукаммаллиги, харажатларнинг оқланганлиги, балки Барак Обама маъмуриятининг усулларини ҳам шубҳа остига қўймоқда.

Айниқса, таъкидланишича, муваффақиятсизлар Ироқ, Сурия ва Афғонистонда яққол кўзга ташланган. Ироқнинг Анбар вилояти армияси АҚШ томонидан етиштирилганига қарамай, деярли ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмади, Қундуз вилояти армияси эса бир неча юз Толибон жангариларининг зарбаларига чидай олмай чекинишга мажбур бўлди.

Сурия мухолифати учун тайёрланган гуруҳларга 500 млн доллар кетди. Аммо бу гуруҳ илгаригиларидан анча кичикдир ва якка ҳолда операциялар бажара олмайди.