Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун саралаш баҳслари давом этмоқда. Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги иккинчи учрашувда Шри Ланкага қарши майдонга тушдилар ва 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришдилар.

Эътиборли томони, учрашувдаги голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Иккинчи бўлимда ўзбекистонлик ёшлар гол уришнинг имконини топа олмаганлар.

ОЧ саралаши.
Шри-Ланка U-19 - Ўзбекистон U-19 - 0:3
Голлар: Нурилло Тўхтасинов 7, Достон Иброҳимов 20, Санжар Қодирқулов 28
Шри-Ланка U-19: Ришод Муҳаммад, Жуди Супан, Теваража Клинтан, Анжана Викрамасикхе, Перумал Правин, Данушка Мадусанка, Нуреш Сундарараж, Матусан Ресих, Муҳаммад Фаруд, Муҳаммад Шаҳил, Муҳаммад Афам Акром
Ўзбекистон U-19: Умиджон Ҳамроев, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Ҳушнудбек Авилов, Азизжон Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Мухитдинов, Санжар Қодирқулов, Достон Иброҳимов, Бобир Абдуҳолиқов, Хожиакбар Алижонов

Манба: www.uff.uz