Остонада Сурия мухолифати музокараларининг иккинчи раунди якунланди. Бу ҳақда BNews.kz ресурси хабар бермоқда.
Музокаралар якунларига кўра қабул қилинган декларацияда Сурия инқирозига қарши чоралар кўриш борасида яна бир қанча учрашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Конференция иштирокчилари Қозоғистон ҳукуматига диалог ўрнатиш учун яратиб берилган имконият учун миннатдорчилик билдирди.
“Қозоғистон Республикаси ва Нурсултон Назарбоевга бизга иккинчи бор учрашиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдираман. Биринчи конференцияда кўплаб ҳужжатлар имзоланган эди. Иккинчи раундда Сурия инқирозини тезкор ҳал қилиш бўйича ташаббуслар қўшилди”, - деди сиёсатчи Ранда Касис.