Польшада НАТОнинг контрразведка зобитларини қайта тайёрловчи маркази очилади

Жаҳон 04 Октябрь 2015 2031

2015 йил охирига қадар Краковда НАТО мамлакатлари контрразведка зобитларини қайта тайёрлаш маркази очилади. Бу борадаги шартнома Польша ва Словакия ўртасида имзоланди.
“Радио Польша”нинг маълум қилишича, марказнинг фаолиятида дастлаб Хорватия, Чехия, Литва, Германия, Руминия, Словения, Венгрия ва Италия иштирок этади.
Кейинчалик марказнинг фаолияти янада кенгайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар