Қирғизистонда парламент сайловлари бошланди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, эрталабдан сайлов участкалари ўз фаолиятларини бошлаб юборишган.
Овоз бериш 12 соат давом этади.
Парламентдаги 120 ўрин учун 14 партия баҳслашмоқда. Номзодларининг умумий миқдори 2.5 минг кишини ташкил қилади. Қонунчилик органининг асосий таркибига кириш учун партиялар камида 7 фоиз овоз тўплашлари талаб қилинади.