Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳозирча Афғонистондаги фаолиятини тўхтатишни режалаштирмаяпти. Шу билан бирга, ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, Қундуздаги хавфсизлик даражасини қайтадан баҳолаш ўтказилади.
Қундуз шаҳридаги тартибсизликлар оқибатида маҳаллий шифохонага ҳужум уюштирилиб, охирги маълумотларга қараганда, 12 шифокор ва 7 бемор бунинг оқибатида ҳалок бўлди.
Ташкилот вакиллари Афғонистонда гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишларини таъкидладилар.