Қундуз шаҳридаги “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти шифохонасига тушган бомба туфайли ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди, деб хабар берилади ташкилот твиттерида.

“Сўнги янгиланиш: 12 нафар ходим ҳалок бўлди (ошмаган) + 10 нафар бемор (7 нафар деб хабар берилган эди)”, — дейилади хабарда.

Олдин маълум қилинганидек, Қундуз губернатори Ҳамдулла Даниши авиазарбага учраган “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилотининг шифохонаси “Толибон” жангарилари тасарруфида бўлганлигини, айтиб ўтган эди.