Россия ҳаво космик кучлари бугунги кун давомида Суриядаги ИШИД позициялари бўйлаб 10та авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда РФ мудофаа вазирлиги маълумот берди.

Жами 20та парвоз амалга оширилди. Амалиётларда Су-34, Су-24М ва Су-25 самолётлари иштирок этди.

Қўмондонлик бош штабининг баҳо беришича, террорчиларнинг инфраструктурасига таъсирчан зарбалар беришга муваффақ бўлинди.