Россиянинг бомбардимончи самолётлари Суриядаги ҳарбий операция доирасида Идлиб вилоятида ИШИДнинг 8та муҳим стратегик объектларига зарба берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнот берди.

Авиазарбалар асосан Жиср аш-Шугур тумани атрофида амалга оширилган.
“Туманда ўқ-дори сақланаётган 3 омборхона йўқ қилинди. КАБ-500 авиабомбаларининг аниқ тушиши натижасида у ердаги портловчи моддалар детонацияси содир бўлди”, - дейилади хабарномада.