Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Сингапурнинг Тошкентдаги элчиси Зулкифли бин Баҳоруддин билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” агентлиги хабар берди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш борасида келишувга эришилди.

Хусусан, Сингапур компанияларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларда иштирок этиши кун тартибига қўйилди.

Эришилган келишувларга биноан, сингапурлик тижоратчилар Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришларга корпоратив бошқарувнинг замонавий методларини жорий қилиб боришади.