Нидерландиялик футболчи Уэсли Снейдер Туркиянинг айни пайтда ўзи тўп сураётган “Галатасарой” жамоаси билан шартномасини 2018 йилгача узайтирди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти орқали хабар қилинди.
Снейдер клуб таркибида 2013 йилдан буён тўп сурмоқда. Илгариги шартнома 2016 йилга қадар мўлжалланган эди.