Қирғизистон бош вазири Темир Сариев, сайлов участкасидан чиқар экан, ушбу сиёсий тадбир республика учун катта имтиҳон бўлишини таъкидлади.
“Бизнинг барчамиз битта катта имтиҳондан ўтмоқдамиз, биометрик маълумотлар асосида ошкора ва шаффоф сайловлар ўтказмоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Овоз бериш 12 соат давом этади.
Парламентдаги 120 ўрин учун 14 партия баҳслашмоқда. Номзодларининг умумий миқдори 2.5 минг кишини ташкил қилади. Қонунчилик органининг асосий таркибига кириш учун партиялар камида 7 фоиз овоз тўплашлари талаб қилинади.