Синьхуа агентлигининг маҳаллий метеорология хизмати маълумотига асосланиб хабар беришича, Хитойнинг жанубида бўлмиш Гуандун провинцияси қирғоқларига "Мучжигэ" тўфони ёпирилган.

Жала ва кучли бўронли шамол сониясига 50 метр тезликда ҳаракатланмоқда. Илгарироқ Хитой ҳукумати ҳудудга "Мучжигэ" тўфони яқинлашиши муносабати билан “қизил” даражали огоҳлантириш эълон қилинган эди.