2015 йилда инсоният тарихида биринчи марта ўта қашшоқлик даражаси 10 фоиздан пасайди

Жаҳон 05 Октябрь 2015 2689

Дунёда ўта камбағаллик даражаси жорий 2015 йилда илк маротаба сайёрамиз аҳлисининг 10 фоизидан камроғини ташкил этади, дея хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги Жаҳон банки ҳисоботига таянган ҳолда.

“Бугунги кунда дунёдаги энг яхши хабар бу. Мазкур башоратлар бизнинг инсоният тарихида камбағалликнинг ўта оғир даражасига барҳам бериш мумкин бўлган биринчи авлодга айлана олишимизни кўрсатмоқда”, - деди банк президенти Жим Ен Ким.

Жаҳон банки прогнозларига кўра, бу йилда тахминан 702 миллион киши ёки дунё аҳолисининг 9,6 фоизи ўта қашшоқ ҳолда турмуш кечирмоқда. Уларнинг аксарияти – Осиё ва Африканинг Саҳрои Кабир жанубидаги ҳудудларида истиқомат қилади. 2012 йилда улар сони 902 млн ёки сайёрамиз фуқароларининг 13 фоизини ташкил этган бўлса, 1999 йилда бу кўрсаткич 29 фоизга тенг бўлган.

Президент сўзларига кўра, камбағалликнинг оғир даражаси пасайишига иқтисоди ривожланаётган мамлакатлардаги ўсиш кўрсаткичлари ҳамда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига ажратилаётган инвестициялар катта таъсир кўрсатди. Шу билан бирга, ижтимоий хавфсизлик тизими фаолияти ҳам мазкур натижаларга эришишга хизмат қилди.

Маълумот ўрнида, авваллари кунлик харажати 1,25 долларгача бўлган аҳоли қатлами ўта камбағал ҳисобланар эди. Бугунги кунда эса инфляция ҳисобига мазкур маблағ кунига 1,9 долларни ташкил этмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20740 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49684 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3686 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4097 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2342 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3530 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3619 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 5267 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4690 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар