2015-2020 йилларда кўриладиган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистондаги барча цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг умумий салоҳияти йилига 16.7 млн тонна маҳсулот етказиб беришга етади. Шу тариқа, бу даврда цемент ишлаб чиқариш 2 баробарга ошади.
Правда Востока” нашрининг ёзишича, айни пайтда бу кўрсаткич 8 млн тоннадан ошади. Шунинг 58 фоизи ёки 4.65 млн тонна маҳсулот технологик йўллар билан ишлаб чиқарилади.