Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори номи 8 октябрда маълум қилинади

Жаҳон 05 Октябрь 2015 1735

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори номи 8 октябрда маълум қилинади. Бу ҳақда юқори мукофот кимга тегишини ҳал қилувчи Швед академияси Нобель қўмитаси маълум қилди.

Адабиёт бўйича совриндор бўлган ёзувчи ёки шоирнинг исмини Швед академиясининг янги доимий котиби Сара Даниус маълум қилади. Бу Стокгольмнинг Эски шаҳарида жойлашган Биржа биносида Тошкент вақти билан соат 16:00 да содир бўлади.

Ўтган йили адабиёт бўйича Нобель мукофотини франциялик ёзувчи Патрик Модиано олган эди.

Бу ҳафтада, яъни 5, 6, 7 ва 9 октябрь кунлари тиббиёт, физика, кимё ва тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номлари маълум бўлади. Швеция давлат банки томонидан Альфред Нобель хотирасига таъсис қилинган иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори номи эса 12 октябрда маълум қилинади.

Кўпроқ янгиликлар