АҚШнинг бош қўмондонлиги Қундуз шаҳридаги “Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти шифохонасига берилган авиазарба афғон кучлари тақдим этган нишон бўйича амалга оширилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилади.

Афғонистондаги АҚШ қуролли кучлари қўмондони генерал Жон Кэмпбелл Петагонда қилган чиқишида у қуролли кучларга фақатгин ўт остида қолган АҚШлик ҳарбийларга ёрдам кўрсатишни буюрганини маълум қилди.

Кэмпбеллнинг таъкидига кўра, афғон кучлари улардан ҳаводан туриб ёрдам сўраган ва улар бу ёрдамни амалга оширган. Шунингдек, генерал тинч аҳоли вакилларининг ҳалокатини тасодиф деб баҳолаган.