АҚШда 5- синф ўқувчиси кучук боласи сабабли қўшни қизни отиб ташлади

Жаҳон 05 Октябрь 2015 3735

Америкадаги мактаблардан бирининг 5- синф ўқувчиси ўзининг саккиз ёшли қўшнисини ўртасида кучук боласи сабабли жанжал келиб чиққани сабабли отасининг қуроли билан отиб ташлади, дея хабар бермоқда WBIR телеканали.

Уайт Пайн округи фуқаролари ўқ овозини эшитганларидан сўнг полицияга қўнғироқ қилишган. Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари эса бу ерда кўкрак соҳасидан ўқ еган қизни топишди. Қизалоқ касалхонага етказилганда, шифокорлар унинг жони узилганини маълум қилишди.

Полиция шерифи Бад МакКуаг (Bud McCoig)нинг хабар беришича, 12 ёшли бола 12 калибрли қурол билан қизни отиб ўлдирган. У боланинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳақида маълумот бермаган бўлса-да, қўшнилар болаларнинг кучук боласи сабабли жанжаллашиб қолганини айтишди.

Бола вояга етмаганлар бўйича биринчи даражали оғир жиноятни содир этганликда айбланиб ҳибсга олинди. Айни пайтда унинг бирор руҳий хасталик билан оғримагани аниқлаштирилмоқда

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56303 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5586 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113232 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11041 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21226 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 2705 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 703 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 753 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2435 Жамият
Кўпроқ янгиликлар