Арманистон парламенти мамлакатда бошқарувнинг президентлик шаклидан парламентар шаклига ўтилишини қонунлаштирилувчи янги конституция лойиҳасини тасдиқлади, деб хабар беради Интерфакс агентлиги.

Лойиҳани 103 депутат ёқлаб чиқди; 10 киши унга қарши чиққан бўлса, 3 вакил бетарафликни сақлади.
Янги конституция лойиҳаси Арманистон президенти ҳузуридаги конституцион ўзгаришлар бўйича ихтисослаштирилган комиссия томонидан ишлаб чиқилган.