Asahi Shimbun: АҚШ ва Жанубий Корея КХДРда яширин амалиётлар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Жаҳон 05 Октябрь 2015 2565

АҚШ ва Жанубий Корея ҳукумати КХДРда бир қатор қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда, дея ёзмоқда Asahi Shunbun нашри.

Нашр ахборот манбасининг сўзларига кўра, икки мамлакат ҳукумати Шимолий Кореяни ичкаридан беқарорлаштиришга мўлжалланган ҳаракатларга тайёргарлик кўришга кўпроқ эътибор қаратишни бошлаган.

Жанубий Кореяда махсус қисм ташкил этишга киришилган бўлиб, улар кенг миқёсли босқинчилик уюштирмасдан, Шимолий Кореядаги муҳим стратегик объектларга ҳужум уюштириш билан шуғулланади.

Қайд этилишича, АҚШ ҳам ядровий материаллар чегарадан ташқарига чиққан тақдирда, БМТ Хавфсизлик кенгашидан санкциялар талаб қилмаслик учун КХДРга шиддаткор зарбаларни берадиган “5029” тезкор амалиёти режасини ишлаб чиқишга киришган.

Кўпроқ янгиликлар