Бахтиёр Ғуломов – минтақада хавфли материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича котибият раҳбари

Ўзбекистон 05 Октябрь 2015 2831

Ўзбекистон ҳукуматининг 2015 йил 25 сентябридаги қарори билан Бахтиёр Ғуломов Марказий Осиё бўйича кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказлари минтақавий котибиятининг раҳбари этиб тайинланди.

Ҳужжатда айтилишича, “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг бошлиғи эндиликда ушбу минтақавий структурага ҳам раҳбарлик қилади. Инспекциянинг амалдаги раҳбари эса Бахтиёр Ғуломовдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ЕИ Комиссиясига техник кўмак беришни мувофиқлаштириш бюроси директори Жамшед Шарипов минтақавий котибиятнинг миллий координатори деб белгиланди.

Икки идора тегишли вазирликлар билан биргаликда бир ой ичида миллий ишчи гуруҳ ҳамда кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича миллий экспертлар гуруҳини шакллантириши талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур минтақавий ташкилотнинг таъсис этилиши борасидаги меморандум Ўзбекистон ҳукумати ҳамда БМТ минтақалараро илмий-тадқиқот институти томонидан шу йилнинг май ойида имзоланган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар