Сўнгги беш кун ичида Ливия соҳилларида 95 нафар муҳожирнинг жасади топилди, дея хабар берди Press TV телеканали Қизил Ярим ой жамғармаси ходимлари маълумотларига асослаган ҳолда.

Халқаро жамғарма вакили Муҳаммад ал-Масратийнинг хабар беришича, 85 жасад Ливия пойтахти Триполи шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойдан аниқланган бўлса, яна 10 жонсиз тана Триполидан бир оз ғарброқдаги Сабрат шаҳри соҳилларидан топилган.

Ал-Масратий маълумотларига кўра, кўпчилик ҳалок бўлганлар Ливия орқали Европага ўтиб олишга ҳаракат қилган Африканинг бошқа мамлакатлари фуқароларидир.
Миграция халқаро агентлиги берган ахборотда айтилишича,

Европа денгиз йўллари орқали Италия ва Грецияга ўтиб олган Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлган қочқинлар сони ярим миллион нафардан ошиб, 522 минг 134 кишига етди.