Бир ҳафтада 1,3 минг қочқин Бельгиядан бошпана сўради

Жаҳон 05 Октябрь 2015 1474

Ўтган ҳафтада Бельгия ҳукуматидан асосан Афғонистон, Сурия ва Ироқ фуқаролари бўлган 1,3 минг нафардан зиёд қочқин бошпана сўради. Мазкур кўрсаткич аввалги ҳафтага нисбатан 10,66 фоиз кўп деганидир. Бу ҳақда Бошпана ва миграция масалалари идораси хабар қилди.

Ўз навбатида, ироқлик бошпана сўровчилар сони камайгани қайд этилди. Аввалроқ эса Бельгия иммигацион ҳукумати Facebook орқали қироллик ҳудудидаги Ироқ фуқароларига қочқин мақоми берилмаслиги ва уларга яшаш ҳуқуқи тақдим этилмаслигини маълум қилган эди.

Бельгия ҳукумати ироқликларни қочқин эмас, балки иқтисодий муҳожирлар сифатида кўрмоқда. Бошпана ва миграция масалалари бўйича Бельгия давлат котиби Тео Франкеннинг сўзларига қараганда, Бельгия ҳудудига кириб келган қочқинларнинг аксарият қисми ироқлик, янада аниқроқ айтганда, Бағдод шаҳридан.

Уларнинг кўпчилиги 25-45 ёшдаги эркаклар бўлиб, Сурия фуқароларидан фарқли равишда, мамлакатга ёлғиз, турмуш ўртоқлар ва фарзандларсиз келишган.
Расмий маълумотларга қараганда, август ойида Бельгияга қадар етиб келган 5,6 минг қочқиннинг 47 фоизи ироқликлар ҳисобланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар