Англиянинг «Челси» футбол клуби бош мураббий Жозе Моуриньонинг клубдаги келажаги борасида расмий баёнот билан чиқди.

«Клуб ҳозирги вазиятга тушунтириш беради: Жозе ҳамон биз томонимиздан тўлиқ қўллаб-қувватланади.

Жозенинг ўзи айтгани каби, жамоа натижалари яхши бўлмагани билан ўйин сифати ўсиб бориши керак.

Шундай экан, биз ҳозирда вазиятни 180 даражада ўзгартира олишга қодир бўлган мураббий билан бирга ишлаяпмиз деб ҳисоблаймиз. Буни уддалашга қодир бўлган жамоа унда бор», – дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.