"Сандерленд" жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат истеъфога чиқди.

3 октябрь куни у жамоаси билан "Вест Хэм" (2:2)га қарши ўйин ўтказди ва бу унинг "қора мушуклар" бошқарувидаги охирги ўйини бўлиб қолди. Мазкур баҳсдан кейин голландиялик мутахассис лавозимидан кетишга қарор қилди.

Айни дамда "Сандерленд" Англия Премьер-Лигасининг ортда қолган 8-туридан сўнг охирги ўринда турибди. Клуб ҳисобида атиги 3 очко бор холос.

Маълумот учун, голландиялик 68 ёшли мутахассис "Сандерленд"ни 2014-15 йилги мавсумда бошқариш учун қабул қилган, ўтган мавсумда унинг раҳбарлигида жамоа АПЛда жон сақлаб қолгач, мураббий билан яна 1 йиллик шартнома тузилганди.

Дик Адвокат ўз мураббийлик фаолиятини бутунлай якунлагани айтилмоқда.