Эрон Буюк ипак йўлининг қайта тиклашда ўзининг муҳим географик жойлашган ўрнидан фойдаланмоқда, дея маълум қилди Эрон Йўл ва шаҳар қуриш вазири Аббос Охундий.
Унинг қўшимча қилишича, Эрон жанубдаги Мекран соҳилларини ривожлантириш учун катта куч сарфлашга тайёр.

Вазир сўзларига кўра, Буюк ипак йўлини қайта тиклаб, Форс кўрфази орқали денгизга чиқиш Хитой ва Ҳиндистон учун муҳим аҳамият касб этади ва Эрон минтақани қайта ислоҳ қилишда иштирок этишга тайёр.

Iran.ru`нинг хабар беришича, Аббос Охундий миллий манфаатлар Эрондан минтақадаги янги вазиятлардан ўз фойдасига ҳал этиш имкониятига эга бўлишни тақозо этмоқда. “Биз минтақадаги хавфсизлик ва хотиржамлик учун жавобгармиз ва Эрон Ислом Республикаси уларнинг мустаҳкамланишига ҳар доим ҳаракат қилган”, - деди вазир.