Facebook компанияси Eutelsat француз компанияси билан ҳамкорликда Африка мамлакатларини сунъий йўлдош орқали интернет билан таъминлайди, деб маълум қилинади Euractive порталида.

Узоқ йиллик олиб борилган мунозаралардан сўнг, компаниялар бу борада келишиган. Сунъий йўлдошли коммуникациялар лойиҳачиси бўлмиш Spacecom компанияси ҳамкорлигида Facebook Африка мамлакатлари ва Жанубий Саҳрои Кабирни интернет билан таъминловчи AMOS-6 сунъий йўлдошини коинотга учиради. Бу 2016 йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Facebook узоқ йиллардан бери бутун жаҳонни интернет билан таъминлашни ўйлаб юрибди. 2013 йилда компания ривожланаётган мамлакатларга интернет олиб бориш мақсадида Internet.org лойиҳасини ишга туширган эди. 2015 йилда эса Aquilaдронини синовдан ўтказган эди.